Линклар

logo-print
“Ўзавтосаноат” ширкати 2014 йилда Евро-5 стандарти талабларига жавоб берадиган “Нексия” ва “Матиз” автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Маълумотларда айтилишича, 40 мингта мана шундай автомобил ишлаб чиқарилади.Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллион 450 минг доллар сарфланади.

Бундай режа Россияда жорий этилаётган янги талаб билан боғлиқ. 2013 йилнинг 1 июлидан Россияга олиб кириладиган автомобиллар Евро-5 стантдарти талабларига жавоб бериши керак.

2013 йилнинг январ ойида Россияда 6 минга яқин “Нексия” ва “Матиз” автомобиллари сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир.
XS
SM
MD
LG