Линклар

Тожикистон президенти Эмомлаи Раҳмон турли йилларда содир этган жиноятлари учун озодликдан маҳрум этилган 70 собиқ ҳарбийни авф этди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг чоршанба куни маълум қилишича, 50 одам қамоқдан озод қилинган, 20 одамнинг эса жазо муддатлари қисқартирилган.

Тожикистон миллий армияси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган авф асосан ўртача оғирликдаги жиноятларни содир этган собиқ ҳарбийларга қўлланилади.

Тожикистон 23 фералда миллий армиясининг 20 йиллигини тантанали тарзда ҳарбий парад ўтказиш билан нишонлаган эди.
XS
SM
MD
LG