Линклар

logo-print

БАА инвестори Ўзбекистонни тарк этмоқда


Ўзбекистон ҳукумати Бирлашган Араб Амирликларининг International Petroleum Investment Co (IPIC) ширкати билан Навоий вилоятида кимёвий завод қуриш бўйича келишувни бекор қилмоқда.

Матбуотда берилган хабарларга кўра, бунга томонларнинг келишувда кўрсатилган натижаларга эриша олмагани сабаб бўлган.

Ўзкимёсаноат давлат ширкати ва International Petroleum Investment Co ўртасида умумий қиймати 1,34 миллиард АҚШ долларига тенг иншоот қурилиши бўйича келишув 2010 йилда имзоланган.

Мазкур заводда йилига 900 минг тонна аммиак ва 1 миллион тонна карбамид ишлаб чиқарилиши кўзланган эди. БАА томони маҳсулотнинг 70 фоизини жаҳон нархларида экспорт қилинишини ҳам таъминлаб бериши келишиб олинган эди.

Ўзбекистон томони эса, ишлаб чиқариш комплекси фаолиятини таъминловчи инфратузилмани қуриб бериш мажбуриятини олган эди.

Ўзбекистонда салбий инвестицион муҳит туфайли хорижий инвесторларнинг мамлакатни тарк этиши одатий ҳолга айланган.
XS
SM
MD
LG