Линклар

Филлипин суриялик исёнчилардан ўз аскарларини озод этишни талаб қилмоқда


Филиппин ҳукумати Сурия исёнчиларининг БМТ тинчликпарвар кучлари сафида хизмат қилган филиппинлик 21 аскарни гаврога олганини қаттиқ қоралаб, уларининг озод этилишини талаб қилди. Филлипиннинг 300 кишилик тинчликпарвар қўшини сафида бўлган аскарлар чоршанба куни Сурия билан Исроил чегараси яқинидаги Ғулон тепаликларида ўзларини “Ярмук Шаҳидлари” деб атайдиган гуруҳ томонидан қўлга олинган эди.

Исёнчилар YouTube порталида эълон қилган видеода Сурия ҳукумат кучлари Ғулон қишлоғидан чиқиб кетмагунча филиппинлик тинчликпарвар аскарлар озод қилинмаслигини билдирди.

Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни эълон қилган баёнотда аскарларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

Исроил билан Сурия ўртасида 1974 йилда сулҳга эришилганидан кейин БМТ Ғулон тепаликларига тинчликпарвар кучларини ташлаган. Ўтган ҳафта Хорватия хавфсизлик мақсадида ўз тинчликпарвар қўшинларини Ғулондан олиб чиқишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG