Линклар

Шимолий Корея "душманлар"га қарши "олдини олувчи" ҳужум билан таҳдид қилмоқда


Шимолий Корея душманларга қарши “олдини олувчи” ядровий ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди. Корея яриморолида таранглик кескинлашаётган пайтда, Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги пайшнба куни эълон қилган баёнотда “Қўшма Штатлар ядровий урушни бошлаш ниятида бўлгани боис, биз агрессор истеҳкомларига олдини олувчи ядровий ҳужум уюштириш ҳуқуқини сақлаб қоламиз”, дейилади.

Пхеньян қўшни Жанубий Корея билан 60 йил аввал тузилган сулҳни бекор қилиш билан ҳам таҳдид қилаётган эди. Шимол бунга БМТ санкциялари ва Жанубий Корея-АҚШ қўшма ҳарбий машқларидан келаётган таҳдидни сабаб қилиб кўрсатди.

Пайшанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Пхеньян яқинда ўтказган навбатдаги ядровий синов муносабати билан Шимолий Кореяга санкциялар жорий қилишни кўзда тутадиган резолюция бўйича овоз бериши кутилмоқда. Мутахассислар Пхеньяннинг Қўшма Штатларга қарши ядровий ҳужум уюштириш салоҳияти йўқлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG