Линклар

Россиялик таниқли актёр Андрей Панин ўз уйида ўлик ҳолда топилди. 50 ёшли Паниннинг жасади пайшанба куни унинг Москвадаги квартирасида бош мия жароҳати билан топилди.

Квартирада босқинчилик аломатлари бўлмагани ва гап суиқасд ҳақида кетмаётгани айтилмоқда.

Терговчиларга кўра, ўлим тахминан 24 соат аввал юз берган. Актёрнинг ўзи сирғаниб йиқилиб тушгани тахмин қилинмоқда.

Андрей Панин 75 филмда иштирок этган. У ўзбек томошабинига рус мафияси ҳақидаги “Бригада” телесериал ҳамда Ўзбекистонда суратга олинган "Висоцкий" филмидан яхши таниш.
XS
SM
MD
LG