Линклар

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида ишловчи юқори мартабали лавозим ҳомийлигида Россия алоқа ширкатлари сим карталарини Ўзбекистон аэропортларида сотиш билан катта даромад қилиб келган ëш тадбиркор¸ ўз бизнеси тортиб олинганидан норози.

"Эркин микрофон"га Москвадан қўнғироқ қилган 24 ёшли суҳбатдошимиз тадбиркор йигит.

Исмини ошкор қилмаётганимиз бу тадбиркор йигитга кўра, у Россия мобил телефонлари сим карталарини Ўзбекистонга олиб келиб, мамлакат аэропортларида ноқонуний равишда сотиб, бизнес қилган.

Бир ойда 25 000 АҚШ доллари миқдорида соф даромад кўрганини айтган тадбиркор йигитга кўра, унинг Ўзбекистондаги ноқонуний бизнесига Ички ишлар вазирлигида ишловчи шахслардан бири раҳномалик қилган.

Суҳбатдош бугунги кунда ўзининг бу бизнеси тортиб олингач, Озодликка телефон қилиб, ноқонуний фаолият билан шуғулланганига иқрор бўлишга қарор қилган:

- Ўзбекистонда иш бошлаган эдик. Аэропортларда сим карта сотиш, тарқатиш эди. Бир йил олдин Тошкентда, Наманганда, Термизда, Қаршида бошлаган эдик. Москванинг сим карталарини Москва, Питер сим карталарини ўша ерга кетаëтган одамларга сотардик.

Озодлик: Россия сим карталарини сотиб олиб, уни Ўзбекистонда қайта сотасизлар.

- Қайта сотардик, тарқатардик.

Озодлик: Буни қонуний қилармидингизлар?

- Йўқ. Қонуний қила олмас эдик. Чунки қонуний мумкин эмас. Биз сим картани тарқатардик. Хоҳлаган одамга, қанча керак бўлса тарқатардик, сотардик.

Озодлик: Тарқатардик, деганингиз бу текинга тарқатилармиди?

- Ичида пули йўқ сим карталарни текинга тарқатардик, пули борларини сотардик.

Озодлик: Россиядан сотиб олинган сим картанинг устига қанча қўйиб сотардингизлар?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG