Линклар

logo-print
Санкт – Петербургда мухолифат фаоллари уч кунлик огоҳлантирувчи очлик эълон қилмоқчи.

Хабарларга қараганда, очлик сиёсий репрессияларга қарши эълон қилинган. Акция 18 март куни бошланади. Тадбир ташкилотчиси Олга Курносованинг айтишича, очлик акциясига инсон ҳуқуқлари бўйича президент кенгаши аъзоси Наталя Евдокимова ҳам қўшилган.

Курносованинг айтишича, Мухолифат мувофиқлаштирув кенгаши аъзоси Андрей Пивоваров, “Фуқаролик масъулияти” ҳаракати фаоли Наталя Грязневич ва социалистларнинг Петербург федерацияси лидери Григорий Поповларнинг уйларида ўтказилган тинтувлар очлик акцияси ўтказилишига туртки бўлган.
XS
SM
MD
LG