Линклар

logo-print

Чавес ойнали тобутга солинади


Венесуэла халқи Чавес ўлими муносабати билан мотам тутмоқда.

Венесуэла халқи Чавес ўлими муносабати билан мотам тутмоқда.

Венесуэла президенти вазифасини вақтинча бажараётган Николас Мадуро Уго Чавеснинг жасади “ҳудди Ленин” каби ойна тобутга солиниб, халқ билан видоллашишга қўйилишини маълум қилди.

Баёнотда айтилишича, тобут 7 кун мобайнида президент саройидан узоқда бўлмаган ҳарбий академия биносига қўйилади. Аввалроқ Чавесни жума куни дафн этиш режалаштирилган эди.

Венесуэла собиқ президенти Уго Чавеснинг дафн маросимига ўнлаб дунё лидерлари, жумладан, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод, Белорус раҳабари Александр Лукашенколарнинг келиши режаланган.

Чавес Венесуэлани 14 йил бошқарган. Мадуро унинг фаолиятини Хо Ши Мин, Ленин, Мао Цзедун каби сиёсатчилар фаолиятига тенглаштирди.

Чавес саратон касалига чалиниб, бир неча марта жарроҳлик амалиётидан ўтганидан сўнг, 58 ёшида 6 мартга ўтар кечаси оламдан ўтган.
XS
SM
MD
LG