Линклар

Қўшма Штатлар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фаол аёлларга бериладиган мукофотни мисрлик Самира Иброҳимга топшириш маросимини бошқа кунга қолдирди.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Виктория Нуланднинг айтишича, мисрлик Самира Иброҳим 8 март куни мукофотни олмайди. Бунга Самира Иброҳимга тегишли экани айтилаётган Twitter аккаунтида аксиламерика ва аксилсемит чақириқлар жойлаштирилгани сабаб бўлган.

Самира Иброҳим бу чақириқлар муаллифи эканини тан олгани йўқ. Унга кўра, Twitterдаги аккаунти номаълум шахслар томонидан бузилган ва унда аксиламерика чақириқлари ёзиб қолдирилган. АҚШ томони бу баёнот юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Ҳар йили Жаъсур аёл деб номланган мукофот АҚШ Давлат департаменти томонидан инсон ҳуқуқлари учун курашаётган фаол аёлларга тақдим этилади.

Жорий йилда мукофотни АҚШ президенти рафиқаси Мишел Обама ва Жон Керри топширади. Самира Иброҳимдан ташқари аёллар мукофотига 9 номзод кўрсатилган.
XS
SM
MD
LG