Линклар

8 март- Халқаро-хотин қизлар куни. Бу кун баҳорнинг илк байрами – баҳор нафаси билан бошланувчи байрам. Бу кун ҳар бир эр киши ўзини мафтун этган ва у билан ўз умрини боғлаган латофат эгасига табассум бахш этишни, ич-ичидаги энг самимий тилакларини айтишни истайди.

Мазкур сана Жаҳонда аёллар ўз ҳуқуқлари учун курашган кунга боғланса-да, минтақа халқлари орасида бу кун гўзаллик ва аёлларга бўлган муҳаббат, ҳурмат деган тушунчалар билан уйғунлашиб кетган.

Мана шу кун арафасида айрим жамоат арбоблари ва ижодкорлардан аёлларга ўз табрикларини етказиш имкониятини бердик.

Қирғизистондаги Республика Ўзбек миллий-маданий маркази президенти, Қирғизистон-Ўзбекистон жамияти раиси Бахтиёр Фаттохов табриги.


Аёллар шиорларнинг илҳом парисидир, деган гап бор. Аммо шоирни шиор қиладиган илҳом париси эмас, муҳаббат бўлса керак. Қани, ким айта олади, биринчи муҳаббатимга атаб қофиябозликдан иборат бўлсада бир мисра ҳам шеър ёзмаганман деб?

Демак, аёллар нафақат оиланинг, жамиятнинг, балки ижоднинг ҳам ривожланишига, маънавиятнинг юксалишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

43 йилдан бери Тожикистонда қалам тебратиб келаётган ва Марказий Осиё ўзбеклари орасида танилган шоир Ўлмас Жамол табриги.


Ўз уйимиздан олисроққа кетар эканмиз соғинч деган ҳис бизга ҳамроҳ бўлади. Соғинч энг аввало онамизни ёдимизга солади. Соғинч бизнинг биринчи сирдошимиз бўлган мунис синглимизни ёдимизга солади.

Айни пайтда Ўзбекистондан олисда-океан ортида яшаётган шоир Ҳолдор Вулқон эса байрам табриги сифатида Андижонда қолган синглисига бағишлаб ёзилган шеърни ўқиб берди.

XS
SM
MD
LG