Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:37

Ўтган йили ўзбекларнинг Россиядан пул жўнатмалари 33 фоизга ошган


Россия Марказий банки маълумотига кўра, ўтган йили Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги пул жўнатмалари миқдори 2011 йилга нисбатан 32,98 фоизга кўпайиб, 6,084 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

2011 йилда икки давлат ўртасидаги пул жўнатмалари миқдори 4,575 миллиард долларига тенг бўлган.

Россия Марказий банки ҳисоб-китобига кўра, ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 5,668 миллиард доллар миқдорида пул жўнатилган. Бу 2011 йил (4,262 миллиард доллар)га нисбатан 32,99 фоизни ташкил этади.

Ўтган йили Ўзбекистондан Россияга жўнатилган пул миқдори 2011 йилга нисбатан 32,91 фоизга ошиб, 416 миллион долларга тенг.

Ўтган йил ҳам ўзбеклар Россиядан ватанига пул жўнатиш бўйича МДҲ давлатлари ичида биринчиликни эгаллаган.

Иккинчи ўринда Тожикистон($3,952 млрд.) ва учинчи ўринда эса Украина ($2,982 млрд.).
XS
SM
MD
LG