Линклар

logo-print
Ўзбек кинорежиссёри Аюб Шахобиддиновнинг "Паризод" филми Россиядаги энг йирик кино соврини ҳисобланган “Ника-2012” мукофотига номзодлар рўйхатидан ўрин олди.

Мазкур филм ўтган йилнинг августида Россиянинг “Киношок” фестивалининг Гран-приси соҳиби бўлган эди.

Кетма-кет халқаро мукофотларга сазовор бўлаётган бу филм сўнгги йилларда ўзбек киночилари эришган жуда оз муваффақиятлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда бугун кино-видеомахсулотлар ишлаб чиқаришга изн олган ташкилотлар сони 700га етган.

“Ўзбеккино” миллий агентлигига кўра, Ўзбекистонда йилига 50 дан зиëд бадиий филм суратга олиниб, экранларга чиқарилмоқда.

Бироқ бу филмларнинг аксарияти мазмунан саёз ва маиший темаларда эканлиги айтилади.

Ўзбек киноси ва театр санъатининг етук арбобларидан бири Баҳодир Йўлдошев Озодлик билан суҳбатда ўтган йили Ўзбекистонда суратга олинган 50 та филмдан бор йўғи 3 тасини кино деб аташга лойиқ деб билишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG