Линклар

Россия, Хитой ва Яқин Шарқ мамлакатлари Интернет устидан назоратни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда гапирган АҚШ Давлат департаменти расмийси Алек Россга кўра, Россия ва Хитой ҳукуматлари Интернетни чеклаш мақсадида миллиардлаб долларлик технологияларни сотиб олган.

Россга кўра, Эрон Интернет чекловларини 2009 йилдаги президентлик сайловларидан кейинги халқ намойишларидан сўнг кучайтирган.

Бир қатор халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни ҳам "Интернет душманлари" рўйхатига киритиб келади.

Жумладан, ўтган йили АҚШдаги “Freedom House” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон Интернет эркин бўлмаган 11 давлат қаторига қўйди.
XS
SM
MD
LG