Линклар

Москвада Pussy Riot ҳимоясига намойишлар ўтказилди


 Сурат 8 март кунги намойишдан.

Сурат 8 март кунги намойишдан.

Бугун Москвадаги жазони ижро этиш Федерал хизмати биноси олдида Pussy Riot қизлари ҳимоясига пикет ўтказилди.

Россия матбуотига кўра, пикет иштирокчилари панк-гуруҳ қизлари НадеждаТолоконникова ва Мария Алехинанинг шартли равишда озодликка чиқарилишини талаб қилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, пикет иштирокчиларидан бир қанчаси ҳибсга олинган.

Шунингдек, бугун Москвадаги Калужский майдонида ҳам Pussy Riot ҳимоясига йиғилиш ўтказилди.

Pussy Riot гуруҳи ўтган йилнинг феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида “Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ куйлаган эди.

Гуруҳнинг уч аъзоси безориликда айбланиб маҳкамага тортилган эди. Ҳозирда Pussy Riot гуруҳининг икки аъзоси Надежда Толоконникова и Мария Алехина қамоқда икки йиллик жазони ўтамоқда. Бир аъзоси ўтган йилнинг октябр ойида шартли озод қилинди.
XS
SM
MD
LG