Линклар

Бугун Ал-Қоида тармоғининг марҳум етакчиси Усама бин Ладиннинг куёви Сулаймон Абу Ҳайт Ню Йорк маҳкамасига келтирилади.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ расмийларига кўра, Абу Ҳайт ўтган ҳафтада Иорданияда қўлга олиниб, Ню Йоркка олиб келинган.

АҚШ Адлия вазирлиги Абу Ҳайтни “АҚШ фуқароларини ўлдиришга” тил бириктириш ва терроризмда айбланаётганини маълум қилди.

Бош прокурор Эрик Холдерга кўра, АҚШ 2001 йилнинг 11 сентябр воқеаларига айбдорларни излашни сусайтирмаганини Абу Ҳайтнинг ҳибсга олиниши мисолида кўриш мумкин.

49 ёшли Абу Ҳайт Ал-Қоида тармоғининг сўзчиси сифати фаолият кўрсатгани айтилаяпти.

Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладин 2011 йилнинг май ойида АҚШ махсус кучлари тарафидан Покистоннинг Абботобод шаҳридаги яширин уйида ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG