Линклар

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кунида Британиянинг нуфузли молиявий газетаси Financial Times газетаси Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва мамлакатдаги иқтисодий муҳит таҳлилига оид кетма-кет икки мақола чоп этди. Бу чиқишларда Ўзбекистонда синдирилган каттаю кичик хориж ширкатлари можаросида отаси ўрнини эгаллаш иддаосида деб кўрилаëтган Каримова тургани тахмин қилинади.

Financial Times (FT) мухбирлари Courtney Weaver ва Neil Buckley ойлар давомида ўтказган журналистик суриштирув маҳсули ўлароқ ëзилган мақола сарлаҳвасини ўзбекчага “Ўзбекистон: Яккаю ягона раҳнамо хоним” деб ўгириш мумкин.

Кейинги 10 йил давомида ўзини дунëдаги энг репрессив режимлардан бирининг ғарбпараст юзи сифатида тақдим этишга уриниб келаëтган Гулнора Каримова шахсиятининг Ғарб кўзидан яшириб келинган бошқа тарафи борган сари кўпроқ кўрина бошлади¸ деб гап бошлайди мақола муаллифлари.

Дунëга ўзини Билл Клинтон¸ Монако шаҳзодаси¸ Ғарб киноюлдузлари билан бир даврада юрувчи дизайнер¸ саховатпеша¸ поп-қўшиқчи ва ноëб ўзбек гўзали сифатида таништириб келаëтган Гулнора Каримованинг асл қиëфаси¸ унинг танқидчиларига кўра¸ ўз отаси ҳокимиятидан фойдаланиб рақибларини янчиб ташловчи шавқатсиз аëлдир¸ деб давом этади FT мухбирлари.

Ўтган ойлар давомида Каримова хоним номи Ўзбекистондаги энг йирик хориж сармоядорлари – Россиянинг МТС ва қисман швед-фин ҳукуматларига қарашли бўлган TeliaSonera можароси билан боғлиқ ҳолда тинимсиз тилга тушмоқда.

Россия бизнес гуруҳлари вакиллари¸ Гулнора Каримованинг собиқ ëрдамчиси ва айрим ўзбекистонлик тадбиркорлар билан суҳбатлар¸ қолаверса Швейцария ва Швецияда бир-биридан мустақил бошланган жиноий иш материалларига таяниб туриб FT мухбирлари хориж сармоядорларининг Каримовани четлаб ўтиб Ўзбекистонда бизнес қилиш имкони йўқлигини таъкидлайди.

“Ўзбекистондаги дипломатлар¸ хориж ширкатлари бошқарувчилари ва таҳлилчилар мамлакатдаги бизнес имконларининг биринчи оилага алоқадор кичик зодагонлар гуруҳи томонидан назорат қилиниши айтадилар.

Оила ҳимоясидан мосуво қолган Ғарб сармоядорларига нисбатан ҳукумат тизимлари дарҳол рейд уюштиради¸ солиқ текширувлари бошлайди ва ходимларини қамоққа олади. Бундайлар орасида Британиянинг Oxus Gold, АҚШнинг Newmont Mining ва Россиянинг Wimm-Bill-Dann ширкатлари бор”¸ деб ëзади FT мухбирлари.

Россиянинг МТС ширкати бошига 2012 йил ëзидан ëғила бошлаган муаммолар ҳам¸ Ғарб мухбирларининг ëзишича¸ ширкатнинг айнан Гулнора Каримова билан келиша олмай қолганига бориб тақалади.

“Гулноранинг прокуратурада ўз одамлари бор¸ миллий хавфсизлик хизматида ўз одамлари бор. Ҳукуматнинг барча тизимлари сизга қарши ишга туширилса¸ қўлингиздан нима ҳам келарди?” дейди Ўздунробита ширкатининг дастлабки сармоядорларидан бири¸ ҳозирда АҚШда қочқинликда яшаëтган Санжар Умаров.

“МТСга қарши ҳужумлар ортида Гулнора Каримова турган бўлса¸ бу унинг Владимир Евтушенков билан ташлашаëтгани ифодаси бўлиши мумкин. Кремл билан яқин алоқаси бор Евтушенков¸ МТСнинг эгаси. Ўзбекистондаги Америка ширкатлари ҳужумларга таслим бўлиб¸ борини йўқотиб¸ уйига қайтган бўлса¸ Евтушенков улардан фарқли. Евтушенков нонуштага бошқа олигархларни ейдиган олигарх ва МТСга ташланиш билан Гулнора катта хато қилган бўлиши мумкин”¸ дейди ўзбекистонлик бошқарувчилардан бири Ғарб мухбирларига.

Евтушенковнинг Россия сиëсий тизимларидаги таъсири ифодаси ўлароқ¸ FT таъкидича¸ Москва расмийлари Ўзбекистон ҳукуматига МТС можаросига муросавий ечим топиш борасида босим кўрсатиб келмоқдалар.

Аммо МТС можаросининг кейинги ривожи¸ бу жараëннинг Россия ширкати фойдасига ҳал бўлиши ҳақидаги умидларни қарийб пучга чиқарди.

Гулнора Каримовани Ўзбекистонда қолган йирик хориж сармоядорлари мулкини рейдерлик йўли билан тортиб олишда айблаëтганлар¸ бундай қароқчиликнинг оқибатлари бўлажаги ҳақида гапирадилар.

“Гулнора Каримованинг ҳозиргача дахлсиз қолаëтган имтиëзли мақоми борган сайин кўпроқ тафтишга тушмоқда. Аллақачон бу мақом парча-парча бўлиб кетди”¸ дейди Тошкентдаги бизнесменлардан бири.

"Ўзбекистон каби жойларда бойликни ҳадеб кўз-кўз қилиш оқибатсиз кетмайди. Ҳозирда Гулнора Каримованинг бу ишларини кузатиб турган қудратли мулозимлар эртага ўзлари бир пулга арзимас деб биладиган бу аëлнинг президент бўлишига қараб турадими?" дейди FT мухбири суҳбатлашган Global Witness гуруҳининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Tom Mayne.

Айни пайтда FTсуҳбатлашган бошқа кузатувчилар¸ бундай ҳаракатлар ҳозирча ўзини поп-қўшиқчи сифатида тақдим этаëтган Гулнора Каримованинг эртага президентга айланишига тўсиқ бўла олмаслигини айтадилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG