Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:00

Шинжондаги тўқнашувда тўрт киши ҳалок бўлди


Кеча Хитойнинг Шинжон- Уйғур мухтор вилоятидаги Корла шаҳрида уйғурлар ва ханлар ўртасидаги тўқнашувда тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Wen Hui Bao маълумотига кўра, тўқнашув натижасида яна саккиз киши жароҳатланган.

Полиция расмийлари, икки этник гуруҳ ўртасида можаро келиб чиққани ва қурбонлар бўлганини тасдиқлаган.

Тўққиз миллион уйғур яшайдиган Шинжонда хан гуруҳлари билан келишмовчиликлар тез-тез кузатилаяпти.

2009 йилда Урумчидаги этник тўқнашувда 200 одам ўлган, 1700 чоғли киши тан жароҳати олганди.

Хитой расмийлари ўшанда мазкур тартибсизликлар учун Покистонда тайёргарликдан ўтган "Шарқий Туркистон исломий ҳаракати"га аъзо экстремист диндорлар масъул эканини билдирганди.

Айни пайтда Жаҳон уйғурлари конгресси бу каби фожеаларга расмий Пекиннинг маҳаллий уйғурларга нисбатан юритаётган репрессив сиёсати сабаб бўлаётганини бот-бот такрорлаб келади.
XS
SM
MD
LG