Линклар

Ўзбекистонда бугунги кунда Жанубий Корея билан ҳамкорликда очилган 400 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 64 таси фақат Жанубий Корея сармояси ҳисобига ишлайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Корея элчиси Чон Де Ван билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди.

Маълумотда айтилишича, кореялик ишбилармонлар сармояси ҳисобига Ўзбекистонда бир қатор стратегик лолйиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан бири Сургил кони базасида Устюрт газкимё корхонасини ташкил этиш лойиҳасидир. Мазкур лойиҳага 4 миллард доллар маблағ сарфланмоқда.
XS
SM
MD
LG