Линклар

logo-print
Венесуэла вице президенти Николас Мадуро давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахс сифатида мамлакат парламентида қасамёдга келтирилди.

6 мартга ўтар кечаси мамлакат раҳбари Уго Чавес саратон каксаллигидан вафот этгач, Мадуро Венесуэлада президент лавозимини вақтинча бажара бошлаган эди.

Венесуэла қонунчилигига асосан, аввалги раҳбарнинг ўлимидан сўнг президентилик сайловлари 30 кунлик муддат ичида ўтказилиши керак.

Жума куни Уго Чавес билан видолашув маросими ўтказилди. Унга ўнлаб давлатлар раҳбарлари ва юз минглаб одамлар қатнашди.

Кеча Николас Мадуро Уго Чавеснинг жасади “худди Ленин” каби мумёланиб, ойнаванд тобутда сақланишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG