Линклар

АҚШнинг янги мудофаа вазири Чак Хейгел жума куни Афғонистонга борди.

Хейгел Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш вазифасини халқаро кучлардан маҳаллий кучишлатар тузилмаларга топшириш жараёнида кўплаб муаммоларни ҳал қилиш лозимлигини айтди.

Пентагон раҳбари Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашиб, унинг Вардак вилоятидан зудликда америка ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш талабини муҳокама қилмоқчи. Ҳамид Карзай маҳаллий аҳоли шикоятлари кўпайганидан сўнг Вардак вилоятидан америкалик ҳарбийларни чиқариш ҳақида фармон берган эди.
XS
SM
MD
LG