Линклар

logo-print
Ал-Қоиданинг юқори лавозимли аъзоси ва ташкилотнинг ўлдирилган лидери Усама бин Ладиннинг куёви Сулаймон Абу Ҳайт Ню Йорк маҳкамасида АҚШ фуқароларига қарши фитналар уюштириш юзасидан ўзига нисбатан билдирилган айбловларни рад этди.

Абу Ҳайтнинг қўлга олинганини АҚШ расмийлари пайшанба куни эълон қилган эди.
Маълумотда айтлишича, 2001 йил 11 сентябрда Ню Йоркда содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг бин Ладиннинг куёви Ал-Қоида номидан турли баёнотлар берувчи расмий вакил сифатида танилган эди.

Хабарларда Сулаймон Абу Ҳайт Иорданияда қўлга олингани айтилади. Уни Иорданиядан Туркия орқали АҚШга олиб келишган.
XS
SM
MD
LG