Линклар

logo-print

Николас Мадуро Венесуэланинг муваққат раҳбари сифатида қасамёдга келтирилди


Каракасда Венесуэла вице-президенти Николас Мадуро мамлакатнинг муваққат раҳбари сифатида қасамёдга келтирилди.

5 март куни оламдан ўтган Венесуэла президенти Уго Чавес вице-президент Николас Мадурони ўзининг меросхўри деб эълон қилган эди.

Мамлакат мухолифати эса бунга қарши чиққан. Мамлакат Конституциясига мувофиқ Венесуэла Конгресси раҳбари Диосдадо Кабелло сайловларгача муваққат президентлик вазифасини қўлга олиши керак эди.

Венесуэлада яқин ўттиз кун ичида сайловлар куни эълон қилиниши керак. Венесуэла президенти Уго Чавес 58 ёшида оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.

Саратондан вафот этган Венесуэла президенти Уго Чавеснинг жасади балзамланиб, яна етти кун давомида Каракасдаги ҳарбий музейга қўйилади.

Таниқли нотиқ ва омма меҳрини қозонган автократ Чавес Венесуэлани 14 йил бошқарди.
XS
SM
MD
LG