Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:08

Ҳейгел ташрифи пайти Кобулда портлаш рўй берди


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Афғонистонга сафар қилаётган бир кезда пойтахт Кобул портлашларга саҳна бўлди.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Афғонистонга сафар қилаётган бир кезда пойтахт Кобул портлашларга саҳна бўлди.

Пентагон расмийларига кўра, портлаш пайти жаноб Ҳейгел Кобул яқинидаги АҚШ қуролли кучлари ҳарбий объектида бўлган.

Портлаш учун масъулиятни толиблар зиммасига олди. Толибон вакили Забиуллоҳ Мужоҳид ҳужум Ҳейгелга қарши уюштирилмаганини айтди.

Мужоҳидга кўра, жанггарилар хоҳлаган пайт Қобулда портлашни уюштира билажакларини кўрсатиш мақсадида буни қилганлар.

“Ҳужум АҚШ мудофаа вазири ташрифи пайти содир этилди, бу портлаш унга йўлланган бир мужда эди”, - дейилади Толибон вакилининг баёнотида.

Чак Ҳейгел Мудофаа вазири лавозимида Афғонистонга илк бор сафар қилмоқда.

Ўтган ҳафта АҚШ Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган Чак Ҳейгел журналистларга Афғонистонда нималар бўлаётганини ўз кўзи билан кўришни хоҳлашини айтганди.

Ҳозир Афғонистонда 66 минг нафар америкалик ҳарбий ҳизмат ўтамоқда. Келаси йил бошидан улар сони икки баравар қисқартирилиши кўзда тутилган.

2014 йилда Афғонистондаги жанговор ҳаракатларнинг расман тугатилиб, халқаро кучларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши кутилар экан, Америка ва НАТО нинг қанча ҳарбийлари Афғонистонда қолиши ҳалигача маълум эмас.
XS
SM
MD
LG