Линклар

Покистон шарқидаги Лоҳур шаҳрининг насронийлар истиқомат қиладиган Бодоми Боғ мавзеида ўнлаб уйлар ёқиб юборилди.

Полиция маълумотларига кўра, шанба куни уч минг чоғли киши йиғилган митинг кўп ўтмай тартибсизликка айланиб кетган. Митингга йиғилганлар маҳаллий насронийлардан бирининг пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом шаънига айтган таҳқиромуз сўзларига қарши норозилик билдирганлар. Жума куни бу насроний йигит ҳибсга олинганди.

Покистонда шаккоклик оғир жиноят бўлиб ҳисобланиб, бу жиноятда айбланган кишига ўлим жазоси берилиши мумкин.

Мамлакатдаги диний озчиликлар вакиллари бу қонун меъёрларига қарши бир неча марта чиқиш қилганлар. Улар бу меъёрлардан ўз диндошларини таъқиб қилиш учун фойдаланилаётганини иддао қиладилар.
XS
SM
MD
LG