Линклар

Суриялик исёнчилар филиппинлик ҳарбийларни озод қилди


Суриялик исёнчилар гуруҳи.

Суриялик исёнчилар гуруҳи.

Ғўлон тепаликлари атрофида суриялик исёнчилар томонидан тутиб кетилган филиппинлик ҳарбийлар озод этилди.

Маълумотларга кўра, БМТ тинчликпарвар кучлари таркибида хизмат қилган бу ҳарбийлар қўйиб юборилган ва кеча улар Иорданияга етиб келганлар.

Бу маълумотни Иордания ҳукумати расмийси Самиҳ Маайтаҳ ва Филиппиннинг Аммондаги элчиси Оливия Палала ҳам тасдиқлади.

Филиппинлик 21 нафар ҳарбий ўтган чоршанба куни суриялик исёнчилар томонидан ушлаб кетилганди. Бу ҳодисани бир неча давлат раҳбари қоралаган. Исроил билан Сурия ўртасида 1974 йилда сулҳга эришилганидан кейин БМТ Ғўлон тепаликларига ўз тинчликпарвар кучларини ташлаган.

Аввалроқ БМТ кучлари таркибида хизмат қилувчи ҳарбийларнинг ўғирланиши Сурия-Исроил чегарасидаги тинчликпарвар кучларнинг янада заифлашувига сабаб бўлиши юзасидан хавотирлар билдирилганди.

Ўтган ҳафта Хорватия хавфсизлик мақсадида ўз тинчликпарвар қўшинларини Ғўлондан олиб чиқишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG