Линклар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга боради


АҚШ ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Абдулазиз Комилов.

АҚШ ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Абдулазиз Комилов.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 11 мартдан 13 мартгача АҚШга сафар қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вашингтонда Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби Жон Керри ва бошқа расмийлар билан учрашади.

Бу учрашувларда Ўзбекистон-АҚШ алоқаларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақага оид долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга сафари олдидан Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Жон Керрига мурожаат билан чиққан. Мазкур мурожаатда АҚШ давлат котибидан 12 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан бўладиган учрашув чоғида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашиб бораётгани хусусида очиқчасига хавотир билдириш сўралган.
XS
SM
MD
LG