Линклар

Пилотсиз бошқариладиган учқич Покистоннинг шимоли-ғарбий минтақасини бомбардимон қилгани оқибатида жанггари экани тахмин қилинган икки киши нобуд бўлди.

Озодлик мухбирига кўра, учқич ҳужумни якшанба куни Шимолий Вазиристон вилоятининг Дата Ҳед шаҳрида амалга оширган.

Бу март ойида Покистонда пилотсиз учқич амалга оширган биринчи ҳужумдир.

10 март кунги ҳаво ҳужуми АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Аммо ҳозирча буни тасдиқловчи далиллар йўқ.

Шимолий Вазиристон Ҳаққоний тармоғи аъзолари ва уларнинг хорижий сафдошлари ўрнашиб олган вилоятдир.

Ҳаққоний тармоғи аъзолари НАТО кучлари ва Афғонистон ҳукумати биноларига ҳужум уюштирганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG