Линклар

logo-print

Ироқ ҳукуматига қарши намойишлар ташкилотчиси суиқасд қурбони бўлди


Ироқ ҳукуматига қарши суннийларнинг намойишларини уюштириб келган Бунян Сабар Ал-Абейди 10 март куни Киркук шаҳрида суиқасд қурбони бўлди.

Ироқ полициясига кўра, шу ой бошида ҳам Ал-Абейдига қарши суиқасд уриниши бўлган.

Ўтган йил охиридан бери минглаб суннийлар шиа мазҳабидаги Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий ҳукуматига қарши намойишлар ўтказиб келмоқда.

Намойишчилар ҳукумат томонидан яқинда қабул қилинган қонун озчиликни ташкил этган суннийларни яккалаб қўйишга қаратилганини айтган.

8 март куни Мосул шаҳрида полиция ходимлари намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида бир сунний ўлган, беш нафари яраланган эди.
XS
SM
MD
LG