Линклар

logo-print

БМТ расмийси: Суриялик қочқинлар уч баробар кўпайиши мумкин


БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Антонио Гутеррес.

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Антонио Гутеррес.

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Антонио Гутеррес агар Сурияда одамлар кўчиши ҳозирги суръатда давом этса, йил охирига бориб уларнинг сони икки ёки уч баробар кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сурияда икки йил олдин қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери бир миллиондан ортиқ одам қочқин сифатида расмий рўйхатдан ўтган.

10 март куни Анқара шаҳрида сўзлаган Гутеррес халқаро ҳамжамиятни суриялик қочқинларни энг кўп қабул қилган Туркия, Ливан ва Иорланияга қўпроқ ёрдам беришга чақирди.

Айни пайтда, қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчи гуруҳлар якшанба куни Хомс шаҳрининг Баб Амр мавзесига ҳужум бошлаганини хабар қилди.

Ўтган йил бир ойдан ортиқ давом этган шиддатли жанглардан кейин ҳукумат кучлари исёнчиларни Хомсдан сиқиб чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG