Линклар

logo-print

Озарбайжон полицияси Бокудаги намойишни куч билан тарқатди


Боку шаҳридаги 10 март кунги намойиш.

Боку шаҳридаги 10 март кунги намойиш.

Озарбайжон полицияси Боку шаҳрида намойишчиларга қарши резина ўқлар, сув сепадиган қуроллар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Озодлик радиоси Озарбайжон хизмати маълумотига кўра, Озарбайжон армиясида ёш аскарларга нисбатан таҳқирловчи муносабат ва ўлим ҳолларидан норози бўлиб 10 март куни намойишга чиққан ўнлаб одам ҳибсга олинган.

Кўплаб полиция ходими бўлгани ва йўллар тўсиб қўйилганига қарамай, Боку марказидаги намойишда юзлаб одам қатнашган.

8 март кунги намойишда бир неча фаол қўлга олиниб улардан уч нафари ноқонуний равишда гиёҳванлик моддалари ва қуролларга эга бўлганликда айбланган эди.

Мухолифат раҳбарлари полиция шу йўл орқали якшанба кунига режаланган намойишни тўхтатишга уринганини айтган.
XS
SM
MD
LG