Линклар

logo-print

Озарбайжон полицияси Боку шаҳрида намойишчиларга қарши резина ўқлар, сув сепадиган қуроллар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Норозилик акциясига мамлакат армиясида янги аскарларга нисбатан ёмон муносабатда бўлингани сабаб бўлган.

Озодлик радиоси Озарбайжон хизмати маълумотига кўра, Озарбайжон армиясида ёш аскарларга нисбатан таҳқирловчи муносабат ва ўлим ҳолларидан норози бўлиб 10 март куни намойишга чиққан ўнлаб одам ҳибсга олинган.

Намойиш қатнашчилари “Аскарларимиз ўлдирилишини тўхтатинг!” деган шиорларни айтиб қичқирган.

Кўплаб полиция ходими жойлаштирилгани ва йўллар тўсиб қўйилганига қарамай, Боку марказидаги намойишда тахминан 500 киши қатнашган.

Намойишда армияда ўғиллари ўлган ёки зўравонликдан жабрларгани иддао қилинган аскарларнинг ота-оналари ҳам иштирок этган.

Намойишчилардан бири Озолик мухбирига мамлакат армиядаги вазиятдан шикоят қилди.

- Биз бундай адолатсизликка тоқат қила олмаймиз. Бу армиядаги нотўғри муносабат ва таҳқирлашдир. Бу халқимизга нисбатан геноцид эмасми? Улар 18 – 20 ёшдаги болаларимизни ўлдиришяпти, деди намойишда қатнашаётган аёллардан бири.

Тўқнашув содир бўлганидан кейин полиция намойишчилар ва журналистларга майдонни тарк этиш ҳақида буйруқ берди.

8 март куни ўтказилган шу каби намойишда бир неча фаол қўлга олиниб улардан уч нафари ноқонуний равишда гиёҳванлик моддалари ва қуролларга эга бўлганликда айбланган эди.

Мухолифат раҳбарлари полиция шу йўл орқали якшанба кунига режаланган намойишни тўхтатишга уринганини айтган.

Жорий йил 7 январ куни Жайхун Губатов исмли аскар армияда ўлгани Озарбайжонда норозилик акциялари бошланишига туртки бўлган. 10 март кунги намойиш ҳам шулардан бири эди.

Мудофаа вазирлиги Губатов юрак ҳуружидан ўлганини айтган. Бироқ марҳумнинг яқинлари Жайхун Губатов ўлдирилган деган ишончда.

Озарбайжон ҳукумати қўшни Арманистонга ўз қудратини намойиш қилиш учун сўнгги йилларда ҳарбий ҳаражатларини ошириб келмоқда.

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида икки давлат аҳолисининг аксар қисми арман бўлган Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ минтақаси учун уруш олиб борган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG