Линклар

logo-print
Афғонистон президенти АҚШ ҳукумати толиблар вакиллари билан “кундалик асосда музокаралар олиб бораётгани”ни билдирди.

10 март куни Кобулда сўзлаган Ҳамид Карзай толиблар ўтган йил АҚШ билан алоқаларни узганини эълон қилганига қарамай, сўзлашувлар “Европа ва Форс Кўрфази давлатлари”да бўлганини айтди.

Афғонистон президенти толиблар “ўз қудратини АҚШга кўрсатиш учун” мамлакат бўйлаб ҳужумлар уюштиришни давом этаётганини қўшимча қилди.

Ҳамид Карзай мазкур ҳужумлар 2014 йилда хориж кучлари мамлакатдан олиб чиқилганидан кейин хавфсизлик вазияти ёмонлашишига афғонистонликларни ишонтиришда ёрдам бераётганини айтди.

Ҳозирча Қўшма Штатлар Ҳамид Карзайнинг баёнотига муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG