Линклар

Шимолий Кореянинг давлатга қарашли "Rodong Sinmun" газетаси 10 март куни мамлакат Қўшма Штатлар ва Жанубий Кореяга қарши “кенг кўламли уруш”га тайёр эканини хабар қилди.

“Бизнинг фронт чизиғидаги ҳарбий кучларимиз, жумладан, стратегик ракета кучларимиз “кенг кўламли урушга тайёргарликнинг сўнгги босқичига кирди ва зарба бериш ҳақидаги буйруқни кутмоқда”, деб ёзди расмий газета.

Ўтган ҳафта Пхенян расмийлари икки корейс давлати ўртасидаги урушга чек қўйган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувдан бир томонлама чиққаннини эълон қилиб, ядровий қуроллар билан "превентив" зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

9 март куни БМТ ўтган ой ядровий синов ўтказган Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар жорий қилган эди.
XS
SM
MD
LG