Линклар

Покистонда насронийлар уйига ўт қўйганликда гумонланган шахслар ушланди


Лоҳурдаги ёнғин насронийларга қарашли кўплаб уйларнинг кулини кўкка совурган.

Лоҳурдаги ёнғин насронийларга қарашли кўплаб уйларнинг кулини кўкка совурган.

Покистоннинг Лоҳур шаҳрида жойлашган насроний маҳаллаларидаги биноларга ўт қўйиш ҳодисаси бўйича полиция 150 чоғли кишини қўлга олди.

Шанба куни тақрибан уч минг кишилик оломон Бодоми Боғ маҳалласида биноларга ўт қўйиб юборган, натижада 180 га яқин бино, шу жумладан, уй ва дўконларга шикаст етган. Ҳодиса туфайли ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Маҳаллий насронийлардан бирининг пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом шаънига айтган таҳқиромуз сўзларига қарши норозилик ўлароқ шанба куни Лоҳурда бошланган митинг кўп ўтмай тартибсизликка айланиб кетганди. Бу йигит жума куни ҳибсга олинган. Шаккокликда айбланаётган насроний йигитнинг ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Якшанба куни Лоҳур ва Карачи шаҳарларида минглаб насроний ҳукуматдан ўз хавфсизлигини таъминлашни талаб қилиб, кўчаларга чиқди.
XS
SM
MD
LG