Линклар

logo-print

Арманистонда президентликка собиқ номзод очлик эълон қилди


Арманистондаги "Мерос" партияси лидери Раффи Ованнисян.

Арманистондаги "Мерос" партияси лидери Раффи Ованнисян.

Арманистондаги президентлик сайловларида ғалабани бой берган мухолифатдаги “Мерос” партияси лидери Раффи Ованнисян якшанба куни очлик эълон қилди.

У овоз беришнинг расмий натижаларига қарши норозилик билдирмоқда. Мазкур натижаларга мувофиқ, давлат раҳбари лавозимига амалдаги президент Серж Саргсян қайта сайланган. Еревандаги Озодлик майдонида уюштирилмиш митингда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Ованнисян президент қасамёдга келтириладиган 9 апрелгача Саргсян ўз номзодини олиб қўйиши лозимлиги, акс ҳолда, у очликни давом эттиришини айтди.

Ўтган ҳафта Раффи Ованнисян 18 феврал куни ўтказилган сайлов натижаларини яроқсиз деб топиш талаби билан Арманистон Конституциявий судига мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG