Линклар

logo-print

НАТО қўмондони Афғонистон президенти иддаоларини рад этди


Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони Жозеф Данфорд.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони Жозеф Данфорд.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони генерал Жозеф Данфорд президент Ҳамид Карзайнинг толиблар ва америкаликлар махфий равишда алоқа қилаётганига оид иддаоларини рад этди.

Данфорд Карзайнинг АҚШ толиблар билан тил бириктирганига оид сўзлари “ҳақиқатга мувофиқ эмас”лигини айтди.

- Афғонистонда беқарор вазиятни сақлаб қолиш учун бизда ҳеч қанақа сабаб йўқ, - дея таъкидлади генерал Данфорд.

Якшанба кунги қилган чиқишида Ҳамид Карзай Қўшма Штатлар ва толиблар ҳар куни музокара олиб бораётганлари, толиблар томонидан уюштирилаётган террорчилик хуружлари хорижлик ҳарбийларга фақат қўл келаётгани, чунки бу уларга ўзларининг Афғонистон ҳудудида юрганини оқлаш имкониятини бераётганини урғулаганди.
XS
SM
MD
LG