Линклар

Ўзбекистонда қурилиш учун ер ажратиш тартиби соддалаштирилди


Ҳукумат қарорига биноан янги дўкон учун қассобга ер участкаси ажратишлари мумкин

Ҳукумат қарорига биноан янги дўкон учун қассобга ер участкаси ажратишлари мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг шу масалага доир қарорига биноан шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун ер участкалари ажратиш тизими ва қурилиш объектларига рухсатнома бериш кескин соддалаштирилади.

25 феврал куни имзоланган ҳужжат тўғрисида 11 март куни хабар берган Norma.uz сайтига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур 54-инчи қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Тадбиркорлик муҳитини кескин яхшилаш ва тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш чоралари тўғрисида”ги фармони ижроси йўлида ташланган қадамдир.

Айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 25 феврал кунги қарори қурилишга рухсат беришнинг бир-бирини такрорловчи, ортиқча ва эскириб кетган механизмларини бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга биноан, эндиликда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун ер участкалари ажратиш “битта ойна” принципида амалга оширилади - қурилиш объекти барпо этмоқчи бўлган тадбиркор ариза бериш билан чекланади холос, ажратиладиган ер участкаси билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш жараёнига жалб этилмайди.

Norma.uz хабари мазмунига қараганда, Вазирлар Маҳкамаси 25 феврал куни қабул қилган қарорнинг фуқаролар томонидан қуриладиган ҳовли-жой учун ажратиладиган ер участкаларига алоқаси йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG