Линклар

Москвада марҳум адвокат Сергей Магнитский устидан суд бошланди


Сергей Магнитский Россияда ўлимидан кейин судга тортилган илк шахсдир.

Сергей Магнитский Россияда ўлимидан кейин судга тортилган илк шахсдир.

Бугун Москвада марҳум адвокат, Россия ҳукумат амалдорларини коррупцияда айблаган Сергей Магнитский устидан бошланган маҳкамада 22 март кунига қадар танаффус эълон қилинди. Бу Россия янги тарихида марҳум айбланувчи устидан ўтказилаётган биринчи судлов экани айтилмоқда.

Душанба куни Москва шаҳар Тверской туман суди давлат томондан тайинланган адвокатларга тайёргарлик кўриш учун вақт бериш важидан 22 мартга қадар танаффус эълон қилди.

Магнитскийнинг яқинлари, унга нисбатан жиноий иш сохталаштирилганини айтиб, суд мажлисида қатнашишдан бош тортди. Сергей Магнитский ҳукумат амалдорларини 230 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат пулларини ўмарганликда айблаши ортидан 2009 йилда қамоққа олинган ва тергов изоляторида вафот этган.

Бу иш Москва билан Вашингтон ўртасидаги муносабатларни совуқлаштирган. Ўтган йили Қўшма Штатлар Магнитский ўлими учун масъул деб кўрилган Россия расмийларини Қўшма Штатларга киритмасликка қаратилган қонунни қабул қилди. Бунга жавобан Россия АҚШ фуқароларининг россиялик етимларни боқиб олишини тақиқловчи қонунни жорий қилди.
XS
SM
MD
LG