Линклар

logo-print

Эрон билан Покистон ўзаро газ қувури ўтказиш лойиҳасини бошлади


Қувурни қуришни бошлаш маросимида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳамдийнажод ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорийлар қатнашди.

Қувурни қуришни бошлаш маросимида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳамдийнажод ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорийлар қатнашди.

Эрон ва Покистон икки мамлакатни бирлаштирувчи газ қувурини қуриш ишларини бошлади. Эроннинг Чоҳ Бахор порт шаҳрида душанба куни ўтказилган, қувурнинг Покистон қисмини қуришни бошлаш маросимида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳамдийнажод ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорийлар қатнашди. Теҳрон расмийларига кўра, қувурнинг Эрон қисми ётқизиб бўлинган.

Қувурнинг Покистон қисми 780 километрни ташкил қилиб, икки йил ичида қуриб битказилиши кутилмоқда.

Исломобод, қурилиши бир неча йилдан бери тўхтаб қолган газ қувури Покистоннинг энергия танқислиги муаммоларини ҳал қилишига умид қилмоқда.

Қўшма Штатлар мазкур лойиҳа Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бузишини айтиб, Покистонга нисбатан ҳам санкцияларнинг жорий қилинишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Эрон Покистонга 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳанинг учдан бир қисми миқдорида кредит ажратишни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG