Линклар

logo-print

Деҳлида талаба қизни зўрлаб ўлдирганликда айбланаётганлардан бири ўз жонига қасд қилди


Мазкур жиноят бутун Ҳиндистон бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарган эди.

Мазкур жиноят бутун Ҳиндистон бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарган эди.

Ҳиндистон полициясига кўра, ўтган йилнинг декабрида Деҳлида талаба қизни оммавий тарзда зўрлаганликда айбланаётганлардан бири қамоқхонада ўз жонига қасд қилган.

Полицянинг маълум қилишича, айбланувчиларнинг асосийси ҳисобланган Рам Сингх душанба куни қаттиқ қўриқланувчи қамоқхонада ўзини осиб ўлдирган.

Сингх 23 яшар талаба қиз олти эркак томонидан зўрланаётган пайтда, жиноят содир этилган автобусни бошқарганликда айбланаётган эди. Жинсий тажоввуз қурбони кейинчалик Сингапурдаги касалхонада, жиноят пайтида олган жароҳатлардан вафот этган эди.

Мазкур жиноят бутун Ҳиндистон бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарган эди.

Сингх ва яна тўрт киши жиноятни содир этганликда айбланиб, суд қилинаётган эди. Яна бир айбланувчи вояга етмагани сабабидан ўсмирлар ишлари бўйича маҳкамада суд қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG