Линклар

logo-print

Олмаотада таниқли эколог фаол отиб кетилди


Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаота яқинидаги ўрмонни ҳимоя қилиш билан танилган эколог фаол ўлдириб кетилди. Нурлан Отелулиевнинг яқин қариндоши Сания Қандиева Озодликка унинг жасади якшанба куни топилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Отелулиев бир кун аввал отиб кетилгани тахмин қилинмоқда. Қандиева қариндошининг ўлдирилиши унинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Отелуиев Табиат ижтимоий жамғармаси вакили бўлган ҳамда Олмаота яқинидаги Қорасой туманида ўрмонларни кесишга қарши фаол курашиб келган. Қорасой ички ишлар бошқармаси Отелулиевнинг ўлими бўйича изоҳ беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG