Линклар

Жалолободда қирғиз мухолифати тарафдорлари минг кишилик намойиш ўтказди


Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида мингга яқин одам уч нафар мухолифат етакчисини озод қилиш талаби билан намойиш ўтказди.

Душанба куни Жалолобод шаҳар ҳокимлиги биноси олдига тўпланган намойишчилар Ата-журт партияси етакчилари озод қилинмагунча норозиликни давом эттиришларини билдирди. Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовлар ўтган йилги намойишлар пайтида тартибсизликларни келтириб чиқарганликда айбланмоқда.

Терговчилар мухолифат етакчиларининг ҳаракати 2012 йил октябрида пойтахт Бишкекда минг киши иштирокидаги намойишнинг зўравонликка айланиб кетишига олиб келганини айтмоқда.

Мухолифатчилар учтидан суд 10 январ куни бошланган. Ўтган ҳафта уларнинг тарафдорлари иштирокидаги намойишлар Жалолобод, Ўш ва Қоракўл шаҳарларида ўтказилди.
XS
SM
MD
LG