Линклар

Сурияда Ҳомс шаҳри учун жанглар давом этмоқда


Ҳомс шаҳри манзараси. 2013 йил 10 март.

Ҳомс шаҳри манзараси. 2013 йил 10 март.

Суриянинг Ҳомс шаҳри ичида ва атрофида исёнчилар билан ҳукумат кучлари ўртасидаги жанглар жадаллашаётгани хабар қилинмоқда. Фаолларнинг хабар қилишича, стратегик саналган Ҳомс шаҳри шимолий ва ғарбий қисмларида исёнчилар ҳукмат позицияларини ёриб ўтган.

Ҳукуматга қарашли жанговар учқичлар якшанба куни Ҳомснинг ғарбий минтақаларини бомбардимон қилгани айтилмоқда. Иккала томондан ҳам катта талафотлар бор. Ҳукумат кучлари 10 кун аввал Ҳомс шаҳрининг бир неча ойдан бери исёнчилар назоратида бўлган Холидия, ал-Қусур ва Эски Ҳомс туманларига ҳужум бошлади.

Сурия шарқида эса, ҳукумат армиясига қарашли жанговар учқичлар ўтган ҳафта исёнчилар қўлига ўтган Раққа шаҳрини бомбардимон қилмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Суриядаги уруш оқибатида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони бир миллионга яқинлашган, лекин бу рақам йилнинг охиригача уч карра кўпайиши мумкин.
XS
SM
MD
LG