Линклар

logo-print

Бугун Ватиканда янги Рим Папасини сайлаш маросими бошланади


"Сикстин Капелласи" черковида сайловга тайёргарлик кетмоқда.

"Сикстин Капелласи" черковида сайловга тайёргарлик кетмоқда.

Бугун, сешанба куни Ватиканда Кардиналлар иштирокида Католик чековининг 266-чи Папасини сайлаш маросими бошланади.

Жами 48 мамлакатдан келган 115 Кардинал қадимий анъанага кўра конклав ўтказиш учун “Сикстин Капелласи” черковига киради.

Кузатувчилар Рим Папаси сайловида италиялик номзод Ангело Скола ва бразилиялик номзод Одило Шерер имкониятларини юқорироқ баҳоламоқда.

Рим католик черковига янги олий руҳоний бўлиб сайланиш учун номзодлар 77 ёки ундан кўпроқ овоз тўплаши керак.

Анъанага кўра, Ватикандаги авлиё Пётр майдонига йиғилган минглаб зиёратчилар ва журналистлар янги Папа сайланганини “Сикстин капелласи” черкови мўрисидан чиқадиган тутун орқали билиб олишади.

Қора тутун сайлов натижасиз якунлангани, оқ тутун эса янги Папа сайланганини англатади.

Янги Папани сайлаш жараёни бир неча кунга чўзилиши мумкин.

Эслатамиз, феврал ойи оҳирида Рим Папаси Бенедикт XVI расман папаликдан истеъфо бериб, католик черковининг кейинги 600 йиллик тарихида рутбадан ўз ихтиёри билан воз кечган илк папа бўлди.

85 ёшга кирган папа истеъфо сабабларини соғлиги оғирлашгани билан изоҳлаган.

Аммо, халқаро ахборот воситаларида Ватикан руҳонийлари орасида "бесоқолбозлик"ни қўллаган ички лоббичилар гуруҳи борлигига оид иддаолар Бенедикт XVI нинг кетишига асл сабаб экани ҳақидаги мақолалар чоп этилмоқда.
XS
SM
MD
LG