Линклар

logo-print
Яқиндагина Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” футбол клубига ўтган Ўзбекистон миллий термаси сардорди Сервер Жепаров энди янги жамоаси ўйинларида бемалол иштирок этиши мумкин.

Бунгача унинг аввалги жамоаси “Ал-Шабаб” (Саудия Арабистони) Жепаровни розилик олмасдан янги клубга ўтиб кетганликда айблаб келаётган эди.

Хабарларга кўра, ушбу масала ФИФА ташкилоти аралашуви билан ҳал қилинган.

Халқаро футбол уюшмаси масалани Сервер Жепаров фойдасига ҳал этиб, унга Корея клубида ўйнаш ҳуқуқини берувчи сертификат бергани айтилмоқда.

30 ёшли ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров икки карра – 2008 ва 2011 йиллари Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган.
XS
SM
MD
LG