Линклар

logo-print
АҚШ ҳукумати Шимолий Кореянинг ташқи савдо ишларига масъул банкига нисбатан янги санкцияларни жорий этди.

Бунга банкнинг Пхенян олиб бораётган ядровий қурол яратиш дастурига ёрдам кўрсатгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Янги санкциялар ҳақида душанба куни президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Том Донилон маълум қилди.

Донилонга кўра, АҚШ бундан кейин ҳам ўз иттифоқдошлари ва шериклари билан “Шимолий Корея ядровий ва ракета дастурларига ҳалақит бериш учун миллий ва халқаро санкцияларни кучайтиришда” давом этади.

Донилоннинг айтишича, АҚШ “Шимолий Кореяни ядровий мамлакат ўлароқ тан олмайди”.

Ўтган ҳафта Пхенян расмийлари Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари ўртасида 60 йил аввал тузилган тинчлик сулҳидан бир томонлама чиққаннини эълон қилиб, ядровий қуроллар билан "превентив" зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG