Линклар

Покистон жанубида жойлашган порт шаҳри Карачида юз берган портлашда камида икки киши ҳалок бўлди.

Бомба Карачи шаҳрининг Хуррамобод мавзесида жойлашган тамаки маҳсулотлари дўкони олдида портлагани айтилмоқда.

Портлаш оқибатида ён атрофда жойлашган яна бир нечта дўкон ва автомобилларга шикаст етган.

Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, бомба мотоциклга ўрнатилган бўлган ва соат механизми ёрдамига ишга туширилган.

Айни дамда портлаш учун масъулиятни ҳеч қайси тараф ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистоннинг энг йирик шаҳри бўлмиш Карачи узоқ йиллардан бери сиёсий, сепаратист ва этник тўқнашувлар майдонига айланган.
XS
SM
MD
LG