Линклар

logo-print

Арманистон-Россия президентлари Москвада учрашади


Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Президенти Серж Саркисян, Ашхобод ш., 2012 йил 5 декабр.

Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Президенти Серж Саркисян, Ашхобод ш., 2012 йил 5 декабр.

Арманистон Президенти Серж Саркисян бугун Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокара қилади.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, сўзлашувда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилади.

Бу Саркисяннинг ўтган ой ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиққанидан бери Москвага биринчи сафаридир.

Сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилган Арманистон президентининг рақиблари кўча намойишларини ўтказиб келмоқда.

Сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Раффи Ованнисян якшанба куни очлик эълон қилиб, мамлакат Конституциявий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG