Линклар

Қароргоҳи Францияда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Хитой, Эрон, Сурия, Баҳрайн ва Ветнамни дунё бўйича Интернет устидан энг кучли назорат ўрнатган ҳамда кузатув олиб бораётганини билдирди.

Ташкилот сешанба куни эълон қилган “Кибернетик-цензура 2012”, деб номланган ҳисоботда диссиденлар таъқиб этилаётган режимлар Интернетда кузатув олиб боришда фойдаланиладиган воситаларига осонликча эга бўлмаслиги кераклиги қайд этилган.

Ҳисоботда Эрон ўзининг алоҳида Интернет тизимини яратгани билдирилган. Теҳрон буни мамлакат ядровий иншоотларига киберҳужумлар уюштирилишининг олдини олиш мақсадида қилингани билан изоҳлаган.

Ҳисоботда Россия “ёшларни ҳимоя қилиш” баҳонасида зарарли вебсайтлар “қора рўйхати”ни тузганлик учун танқид қилинган.

Ҳужжатда ўтган йил Тожикистон қатор сайтларга киришга чеклов қўйгани ва Қозоғистонда мухолифатнинг Взгляд ва Республика газеталарига алоқадор сайтлар блок қилингани билдирилган.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Йохан Бихр Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистоннинг бу ҳисоботга киритилмагани мамлакат "Интернет душманлари" рўйхатидан чиқарилганини англатмаслиги, ҳисобот фақат Интернетдаги назорат ҳақида эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG